Daryo

Бухорода «Усмон ибн Аффон» жоме масжиди очилди

Ўзбекистон бўйича масжидлар сони 2076 тага, Бухоро вилоятидаги масжидлар сони эса 106 тага етди

1 дақиқа ўқиш40 936 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Бухоро вилоятининг Бухоро тумани «Янгиобод» МФЙда «Усмон ибн Аффон» жоме масжиди очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Усмон ибн Аффон» жоме масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди.

Дин ишлари бўйича қўмита томонидан хабар берилишича, Ўзбекистон бўйича масжидлар сони 2076 тага, Бухоро вилоятидаги масжидлар сони эса 106 тага етди.

Фото: ЎзА

Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотларининг сони 597 тани ташкил қилади. Диний ташкилотлар сони эса 116 тани ташкил этади. Шундан 106 таси масжидлар бўлиб, 10 таси ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлар ҳисобланади.

Аввалроқ Самарқанд шаҳар «Машъал» МФЙда «Янгиобод» жоме масжиди очилгани ва Ўзбекистонда масжидлар сони 2075 тага етгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар