Daryo

Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг

Дастурхонингизни тўйимли овқат билан безанг

1 дақиқа ўқиш70 900 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sm News

Дастурхонингизни тўйимли овқат билан безанг.

Фото: Sm News
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • Қўй гўшти — 750 гр
  • Помидор — 5 дона
  • Булғор қалампири — 2 дона
  • Пиёз — 1 дона
  • Олдиндан тайёрлаб олинган хамир — 500 гр
  • Саримсоқ пиёз
  • Лавр япроғи
  • Туз ва мурч
Тайёрланиш жараёни:
  • Гўштни яхшилаб тузлаб, сувсиз қозонда димлаб, 40 дақиқа давомида пиширинг.
  • Пиёзни ярим думалоқ, помидорни куб шаклида тўғранг.
  • Димланган гўштни бошқа қозонга олиб, пиёз билан қовуринг .
  • Помидор қўшиб аралаштиринг.
  • Қозондаги маҳсулотларни ёпадиган даражада сув қуйинг.
  • Қайнаб чиққанидан кейин лавр япроғи, туз ва мурч қўшинг.
  • Булғори қалампири ва саримсоқ пиёз қўшинг.
  • Алоҳида қозонда сув қайнатиб, туз солинг ва хамирни пишириб олинг.
  • Ликопчага хамир, уни устидан гўштли аралашмани солинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар