Daryo

Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз

Гарнир сифатида гречка ёки гуруч пишириш тавсия қилинади

1 дақиқа ўқиш36 991 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Пишлоқнинг печда эриб пишиши, майонез ва саримсоққа қўшилиб товуққа ўзгача таъм беради.

Фото: «Russianfood.com»
Керакли маҳсулотлар:
  • Товуқ филеси — 1,5 кг
  • Помидор — 2-3 дона
  • Қизил булғор қалампири — 1 дона
  • Саримсоқ пиёз — 5-6 дона
  • Пишлоқ — 250 гр
  • Ун — 1 стакан
  • Майонез — 6-7 ош қошиқ
  • Хантал — 2 ош қошиқ
  • Ўсимлик ёғи
  • Туз, мурч
Тайёрланиш жараёни:
  • Товуқ филесини бўлакларга бўлинг, туз ва зираворлар сепинг.
  • Филенинг икки томонини ҳам унга булаб олинг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товага солиб қовуриб олинг.
  • Помидор ва булғори қалампирини майда куб шаклида тўғранг.
  • Кўкатлар ва саримсоқни майдаланг.
  • Пишлоқни қирғичдан чиқариб, тўғралган сабзавотлар устига солинг ва майонез қўшинг.
  • Печ патнисига товуқ филесини қўйинг ва устига сабзавотли аралашма солинг.
  • Устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг ва 200 даража қизиган печга 20 дақиқага қўйинг.
  • Гарнир сифатида гречка ёки гуруч пишириш тавсия қилинади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар