Daryo

Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг

Таъбга қараб соус қўшса ҳам бўлади

2 дақиқа ўқиш66 631 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Cookpad

Мазкур гўштли бургер нафақат катталар, балки болажонлар учун ҳам севимли таомлардан бири бўлишига шубҳа йўқ.

Фото: Cookpad

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

Хамирига:
  • Сут — 200 мл
  • Сув — 200 мл
  • Туз — 0,5 стакан
  • Хамиртуруш —7 гр
  • Ўсимлик ёғи — 5о мл
  • Ун — 600 гр
«Начинка» учун:
  • Гўшт — 700 гр
  • Ўсимлик ёғи — 80 мл
  • Пиёз — 2 дона
  • Соя соуси — 2 ош қошиқ
  • Сирка — 1 ош қошиқ
  • Саримсоқ, петрушка
  • Туз, мурч, зира
Тайёрланиш жараёни:
Фото: Cookpad
  • Сут ва сувни бироз илитиб, хамир тайёрлаб олинг.
  • Устини ўраб, 1,5-2 соатга иссиқроқ жойга қўйинг.
  • Хамирни 6 та тенг бўлакка бўлинг, ҳар бирини муштлаб 5 дақиқа тиндиринг.
  • 12-13 см катталикда ёйинг, яна 20-30 дақиқага қолдиринг.
Фото: Cookpad
  • Хамир юзига тухум сариғини суртинг ва кунжут сепиб, 180 даража қизиган печда 25 дақиқа давомида пишириб олинг.
Фото: Cookpad
  • Ёғ солинган товада майда куб шаклида тўғралган гўштни қовуриб пиширинг. Қопқоғини ёпиб 40 дақиқа давомида димланг ва орада аралаштириб туринг.
Фото: Cookpad
  • Тўғралган пиёз қўшинг ва яна 10 дақиқа димланг.
  • Саримсоқ, зираворлар, соя қўшинг ва яна 8 дақиқа пиширинг.
Фото: Cookpad
  • Пиёзни думалоқ шаклда тўғраб сувга солинг ва 3 дақиқага музлаткичга қўйиб қўйинг.
  • Кейин унга кўкат, туз ва соя қўшинг.
Фото: Cookpad
  • Пишган нон бўлакларини ўртасидан бўлинг ва гўштли аралашмани солинг.
  • Устидан пиёз қўйиб, иккинчи бўлак билан ёпинг.
  • Таъбга қараб соус қўшса ҳам бўлади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар