Daryo

Дунё бўйича коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 28 млн нафардан ошди

Тўрт кун ичида COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллион кишига кўпайган

1 дақиқа ўқиш33 988 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Бутун дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 28 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Фото: AP Photo

Тўрт кун ичида COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллион кишига кўпайган: 27 миллионлик кўрсаткич 7 сентябрь куни қайд этилганди.

Касалланиш бўйича энг кўп ҳолатлар АҚШда қайд этилган — 6,3 миллион. Унинг ортида Ҳиндистон (4,4 миллион) ва Бразилия (4,2 миллион) ўрин олган. Ушбу мамлакатлар коронавирус қурбонлари сони бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. АҚШда 191,7 минг киши COVID-19 оқибатида вафот этган бўлса, Бразилияда ушбу кўрсаткич 129,5 мингни, Ҳиндистонда — 75 минг кишини ташкил этмоқда.

COVID-19 билан энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилган давлатлар ўнталигидан қуйидаги мамлакатлар ҳам ўрин олган:
  • Россия — 1,042 миллион;
  • Перу — 710 минг;
  • Колумбия — 694 минг;
  • Мексика — 652 минг;
  • ЖАР — 644 минг;
  • Испания — 554 минг;
  • Аргентина — 524 минг.
Аввалроқ бутун дунёда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 900 минг кишидан ошиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 3 август куни 18 миллионга, 7 август куни 19 миллионга, 10 августда 20 миллионга етган, 15 август куни эса 21 миллиондан, 19 август куни эса 22 миллиондан ошганди. 22 августда бу кўрсаткич 23 миллионга етган. 27 августда 24 миллиондан, 30 августда эса бутун дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 25 миллион нафардан ошган.

Мавзуга доир: ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси охирги пандемия эмаслигини маълум қилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар