Daryo

Дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 21 миллиондан ошди

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 3 август куни 18 миллионга, 7 август куни 19 миллионга етган, 10 августда эса 20 миллиондан ошганди

1 дақиқа ўқиш59 639 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

АҚШнинг Жонс Ҳопкинс университети тақдим қилиб келаётган статистикага кўра бутун дунёда SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясига чалинган кишилар сони 21 миллиондан ошди.

Фото: Reuters

Пандемия бошланганидан бери 15 август Тошкент вақти билан соат 02:30 ҳолатига кўра дунё бўйича жами 21 025 016 та тестнинг жавоби «ижобий» деб топилган.

Жаҳонда COVID-19 касаллиги асоратлари оқибатида вафот этганлар сони эса 761 612 нафарни ташкил қилмоқда.

АҚШ касалланганлар сони бўйича яққол етакчи — мамлакатда инфекцияни юқтириб олганлар сони 5,29 миллиондан ошиб кетган. Бразилия иккинчи (3,22 миллион), Ҳиндистон учинчи (2,46 миллиондан зиёд), Россия тўртинчи (910 минг нафардан зиёд), ЖАР эса (572,9 минг нафар) бешинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 3 август куни 18 миллионга, 7 август куни 19 миллионга етган, 10 августда эса 20 миллиондан ошганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар