Daryo

Коронавирусдан касалланганлар сони бутун дунёда 18 миллион кишидан ошди

Бутун дунёда ҳозирга қадар 687,9 мингга яқин одам COVID-19 қурбонига айланган

1 дақиқа ўқиш33 774 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 18 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда пандемия давридаги статистик ахборотларни бериб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Фото: AP Photo

Айни вақтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 18 019 472 кишини ташкил этмоқда.

Бутун дунёда ҳозирга қадар 687,9 мингга яқин одам COVID-19 қурбонига айланган. Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (154,8 минг), Бразилия (94 минг), Мексика (47 минг), Буюк Британия (46 минг) ва Ҳиндистонда (37 минг) қайд этилган. Дунё бўйлаб COVID-19’га чалинганларнинг 10,6 миллиондан ортиғи соғайган.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг аксарияти АҚШ (4,6 миллиондан ортиқ), Бразилия (2,7 миллион), Ҳиндистон (1,7 миллион), Россия (850 минг) ҳамда ЖАР (511 минг) ҳисобига тўғри келмоқда.

АҚШнинг ўзида 132 мингдан ортиқ одам коронавирус оқибатида вафот этган, 950 мингдан ортиқ бемор соғайган.

Аввалроқ ЖССТ дунёда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекордни қайд этгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: ЖССТ раҳбари коронавируснинг тарқалишида ёшларни айблади

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Қозоғистонда COVID-19’га қарши биринчи эмлаш ўтказилган, Россияда эса COVID-19’га қарши вакцинанинг клиник синовлари якунланган, оммавий эмлаш октябрь ойида бошланиши режалаштирилган.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар