Daryo

Лионель Месси Ла Лигада 11 йил ичидаги энг яхши натижани қайд этди

Месси голли узатмалар сони бўйича Хавининг натижасини такрорлади

1 дақиқа ўқиш35 882 кўришлар0 изоҳ0

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания Ла Лигасининг 36-турида «Вальядолид»га қарши ўйинда (1:0) жамоадоши Артуро Видалнинг голига ҳаммуаллифлик қилди.

Фото: Twitter

Бу Месси учун Испания чемпионатининг жорий мавсумидаги 20-ассист бўлди. Шу тариқа у Ла Лигада голли узатмалар борасида шахсий рекордини янгилади.

Бундан ташқари, аргентиналик футболчи 11 йил ичида Испания чемпионатида 20 та голли узатмани амалга оширган биринчи ўйинчига айланди.

Opta хабарига кўра, 2008/09 йилги мавсумда «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Хави ҳам 20 та голли узатмани амалга оширган. Gracenote эса Хави 2008/09 йилги мавсумда 21 та голга ассистентлик қилганини таъкидламоқда.

Маълумот ўрнида, Месси каталон клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2003 йилдан бери асосий жамоада ҳаракат қилади. У 2019/20 йилги мавсумда 31 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 20 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Мавзуга доир: Мессининг қўлида «қизил тугма» бор, у осонликча «Барселона» президенти ва мураббийидан халос бўлиши мумкин

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар