Daryo

Бу йил ёзда матоли шляпа — панамалар етакчилик қилади (фото)

Панамаларни нафақат аёл-қизлар, балки эркаклар ҳам кийса бўлади

1 дақиқа ўқиш24 760 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Панама (матодан тикилган шляпа) 2020 йил ёзида, бошқа аксессуарлардан етакчилик эстафетасини олиб улгурди. Michael Kors ва Koché, классик услубдаги, Fendi ва Anna Sui эса турли принтли панамалар билан коллекцияларини бойитди.

Фото: Getty Images

Мода оламига бефарқ бўлмаганлар гардеробидан аллақачон ўрин олган панамалар, соҳилга, пик-ник ёки кундалик сайрга кийиш мумкинлиги билан аҳамиятли.

Фото: Oskelly

Айниқса, oversize услубидаги, сокин рангли бош аксессуари, street style ихлосмандлари учун энг севимли деталга айланди. Унинг юмшоқ матодан тикилгани ва шу билан бирга қуёшдан ҳимоялаши нафақат аёл-қизлар балки эркакларга ҳам маъқул келди.

Фото: GQ

Панамаларнинг турли моделлари мавжуд бўлиб, уни қай бирини танлаш хоҳишингиз ва гардеробингизда асосан қандай услубдаги либослар ў​рин олганига боғлиқ.

Фото: Vogue
Фото: Oskelly
Фото: Life24
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар