Замонавий дизайнерлар томонидан тақдим қилинган коллекция ва трендларга назар ташланса, ўтган асрдан илҳом ва андоза олинганини пайқаш мумкин. Қуйида эътиборингизга 40 йилларда урф бўлган ва орадан шунча вақт ўтиб яна долзарб бўлган трендларга тўхталамиз.
Қалам кўринишини эсга солувчи юбка

Нозик жинс вакиллари қоматини янада чиройли қилиб кўрсатадиган мазкур юбка, 2020 йилнинг баҳор-ёз мавсумида ҳар доимгидан ҳам долзарброқ. Қалам кўринишини эсга солувчи юбкани, офис учун пошнали туфли ва блузка билан, сайр учун топ ва кроссовка билан мослаш мумкин.
Кардиган

40 йилларда, аёллик нафосатини акс эттирадиган либослар, хусусан, кардиганлар урфда бўлган. Кардиган билан нафақат мода борасида ўзига хос дидли французлар, балки нафисликни қадрловчи ҳар қандай аёл-қизлар образ яратишни хуш кўрган.
Миди узунлигидаги либослар

Башанг ва назокатли кўрсатиш хусусиятига эга бўлган миди, яъни тиззадан пастга тушиб турувчи кўйлакларни минимал услубдаги босоножка ёки спорт услубидаги оёқ кийим билан ҳам мосласа бўлади. Винтаж услубидаги кўзойнак тақилса борми, сиз мода борасида дидингиз чакки эмаслигини исботлаган бўласиз.
Лофер

Мазкур йилнинг энг долзарб пойабзали ҳисобланган лоферни, шим, юбка ҳатто шортик билан ҳам кийса бўлади. Лофер танлаганда унинг қулайлигига эътибор беринг. Асосан қора, жигарранг ва кул рангидан танлаш ва у билан оқ, олча ранг либосларни мослаш тавсия қилинади.
Хол-хол принтли либослар









