Daryo

Лавлагидан оздирувчи ва тетиклаштирувчи шарбат тайёрлаймиз

Ушбу шарбат организмни, хусусан, жигарни тозалашда ҳам самарали ҳисобланади

1 дақиқа ўқиш83 243 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Grand kulinar”

Лавлаги халқ табобатида кўплаб касалликларни олдини олиш, овқат ҳазм қилишни яхшилаш ва профилактик мақсадларда қўлланилади. Ундан тайёрланган таом, салат ва ичимликлар фойдали ва витаминларга бой бўлади.

Фото: «Гранд кулинар»

Эътиборингизга тетиклаштирувчи витаминларга бой лавлагили шарбат рецептини тақдим қиламиз.

Керакли маҳсулотлар:
  • Лавлаги — 1 дона
  • Сабзи — 2 дона
  • Олма — 1 дона
Тайёрланиш жараёни:
  • Мева ва сабзавотларни ювиб, тозаланг,
  • Маҳсулотларни кубик шаклида кесиб, шарбатини сиқиб олинг.
  • Шарбатга таъбга қараб лимон сувини ҳам қўшиш мумкин.
Тайёр ичимликни дарҳол ичиш керак, шунда янада фойдалироқ бўлади. Лавлагили шарбат организмни, хусусан, жигарни тозалайди ҳамда вазн ташлашда самарали ёрдам беради. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар