Daryo

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Uzcard’нинг банкларга 0,25 фоизли комиссия белгилагани бўйича ўрганиш ўтказади

Аввал Ягона умумреспублика процессинг маркази Uzcard’нинг 1 майдан бошлаб онлайн-омонатлар бўйича банклардан 0,25 фоиз миқдорида тўлов олишини маълум қилганди

1 дақиқа ўқиш43 014 кўришлар0 изоҳ0
Foto:

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда устун мавқега эга бўлган Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тижорат банкларидан олинадиган омонатлар хизмати комиссиясини ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганади.

Аввал Ягона умумреспублика процессинг маркази Uzcard’нинг 1 майдан бошлаб онлайн омонатлар бўйича банклардан 0,25 фоиз миқдорида тўлов олишини маълум қилгани ва бу ҳақда аксионерлик-тижорат банкларига тегишли хат юборгани хабар қилинган.

Онлайн омонатлар ва онлайн конверсия хизматларини оммалаштириш мақсадида улар бўйича тўловларни 2018 йил 6 сентябрдан бекор қилганди. Кейинчалик ушбу чоралар 2019 йил учун ҳам узайтирилган, бироқ энди компания банкларнинг ушбу имтиёзлардан бошқа тижорий мақсадлардан фойдаланиш ҳолатлари учрагани туфайли комиссия нархини 0,25 фоизга кўтариб қўйди.

Uzcard 2-3 ой давомида транзакцияларни ўрганган ва банкларнинг давлат олдидаги солиқ тўловларини ва комиссияларни четлаб ўтиш ҳолатларига дуч келган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар