Daryo

Жаҳон юлдузлари коронавирусга қарши курашишга қанча маблағ ажратди?

Хайрия ишларида бошқа соҳа вакиллари сингари юлдузлар ҳам жонбозлик кўрсатмоқда

2 дақиқа ўқиш166 834 кўришлар0 изоҳ0

Коронавирусга қарши курашишда бошқа соҳа вакиллари сингари юлдузлар ҳам жонбозлик кўрсатмоқда. Cosmopolitan нашри машҳурларнинг вирусга қарши курашиш учун қанча маблағ сарфлагани ва қандай хайрия ишларини амалга оширганини эълон қилди.

Пэрис Ҳилтон

Фото: Cosmopolitan

Ҳилтоннинг оиласи томонидан пандемиядан жабрланганларга 10 миллион доллар ажратилган. Маблағнинг маълум қисми Лос-Анжелес ва Африкадаги турар жойи йўқлар учун сарфланади.

Pink

Фото: Cosmopolitan

Хонанда ва унинг 3 яшар ўғли Жеймсда вирус аниқланганидан кейин ушбу касалликка қарши курашиш учун миллион доллар ажратган. Пулнинг ярми Филаделфия университети госпиталига қарашли тез ёрдам жамғармасига, қолган қисми Лос-Анжелесдаги коронавирусга қарши курашиш фондига сарфланган.

Леонардо Ди Каприо

Фото: Cosmopolitan

Актёр Америка озиқ-овқат фондига 12 миллион доллар ўтказиш мақсадида Стив Жобснинг турмуш ўртоғи Лорен Пауэлл Жобс ва Ford фонди билан ҳамкорлик қилган. Мазкур маблағлар муҳтожларга озиқ-овқат етказиб беришга сарфланган.

Шон Пенн

Фото: Cosmopolitan

Актёр ўзига қарашли CORE нотижорат ташкилоти орқали Лос-Анжелесда коронавирус тест синовини ўтказиш марказини очишга ёрдам берган. Ушбу марказда касалланиш эҳтимоли бўлганлар учун бепул текширув амалга оширилади.

Рианна

Фото: Cosmopolitan

21 март куни ўзига қарашли жамғармадан 5 миллион доллар, 31 март куни эса миллион доллар хайрия қилган. Ушбу маблағлар тиббиёт ходимларига махсус кийимлар сотиб олиш ва коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишга сарфланади.

Селена Гомес

/>

Селена 2017 йилда ўзига буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилган Лос-Анжелесдаги шифохонага молиявий ёрдам кўрсатган.

Анжелина Жоли

Фото: Cosmopolitan

Актриса коронавирус сабаб озиқ-овқат таъминотида муаммо кузатилаётган болалар учун миллион доллар хайрия қилган.

Кайли Женнер

Фото: Getty Images

Кайли ҳимояланиш учун зарур воситаларни сотиб олиш учун миллион доллар ажратган. Унга жавобан шифокорлар чексиз миннатдор эканини изҳор қилган.

Леброн Жеймс

Фото: Cosmopolitan

Машҳур баскетболчи Огаё штати, Экрон шаҳридаги 1300 оилага мексика ошхонасидан бепул тушлик тарқатган.

Карди Би

Фото: Insider

Америкалик хонанда Карди Би коронавирусдан жабрланган минг нафар мухлисига 1000 доллардан тарқатишини маълум қилган. Хонанда 20 майга қадар умумий сумма миллион долларга етмагунча ҳар соатда кимгадир минг доллар ўтказиб беради.

Ким Кардашян

Фото: MSN

Модель ўзига қарашли SКIМS кийим бренди орқали коронавирус туфайли мураккаб вазиятда қолганлар учун 1 миллион доллар хайрия қилган.

Майли Сайрус

Фото: Carnaval

Америкалик қўшиқчи Майли Сайрус Коди Симпсон жуфтлиги 5 апрель куни Лос-Анжелесдаги шифохоналарнинг биридаги тиббиёт ходимларига 120 ўрам бепул тушлик тарқатган.

Жорж Клуни

Фото: Cosmopolitan
58 ёшли Голливуд актёри Жорж Клуни ҳамда унинг 42 ёшли рафиқаси Амал вирус билан курашиш учун шахсий маблағларидан бир миллион доллардан кўпроқ пул ажратди.

Мавзуга доир: Вирусдан чиройли ҳимояланишни истовчилар учун брендлар ноодатий ниқоблар ишлаб чиқара бошлади (фото)

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47