Daryo

Уханлик фуқаро шаҳарда ҳозирги аҳвол қандайлиги ҳақида гапириб берди

Айнан бугун кўчага чиққанимда ҳақиқатан ҳам анча одам уйда ўтирганини англадим, деган у

1 дақиқа ўқиш123 480 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Хитойнинг COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланган Ухань шаҳрида яшовчи Тагир Измаилов шаҳардаги айни пайтдаги вазият ҳақида гапириб берди, деб хабар бермоқда RT.

Фото: Getty Images

Унинг айтишича, 8 апрелга қадар ҳамма ҳам метро хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. «Мобил телефонингизда карантин пайтини ҳеч қандай касалликларсиз ўтказганингизни, яъни вирусдан холи эканингизни кўрсатувчи профайлни кўрсатишингиз керак», — дейди у.

Унинг таъкидлашича, шаҳарда ҳеч ким ниқобсиз юрмайди, мегаполисда ҳали ҳам рухсатнома асосида кириш-чиқиш тизими амал қилмоқда.

«Яъни шаҳар ҳали тўлиқ очилгани йўқ, лекин бунга оз қолди — 1 ҳафта… Айтиш мумкинки, Хитой менталитетининг ўзига хослиги ҳукуматга қўл келди. Айнан бугун кўчага чиққанимда ҳақиқатан ҳам анча одам уйда ўтирганини англадим. 14 миллион аҳолига эга шаҳарда 2 ҳафтача олдин атиги бир жуфт машина, бир жуфт одам бор эди холос», — дейди Измаилов.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати шаҳарга кириш-чиқишни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 22 январь куни ёпиб қўйганди. Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш қўмитаси 25 март куни ярим тундан бошлаб провинцияга кириш-чиқишда чекловлар олиб ташланганини маълум қилган. Фақат Ухань шаҳригина ҳозирча бундан мустасно. Карантин режимини 8 апрелда олиб ташлаш режалаштирилмоқда.

Мавзуга доир: Хитойда Уханга қўйилган транспорт чекловлари қачон олиб ташланиши маълум қилинди

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси 29 март куни мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалиши, умуман олганда, тўхтатилганини эълон қилган. Мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоиздан ортиғи соғайиб кетди. Айни пайда дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 937 минг кишидан ошди, 47 мингдан ортиқ киши касалликдан вафот этди.

Мавзуга доир:Хитойда коронавирус пандемиясининг чўққиси ортда қолди. Мамлакатдаги иқтисодий фаоллик қайта тикланмоқда

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар