Daryo

Лионель Месси коронавирусга қарши кураш учун 1 млн евро ажратди

Пуллар коронавирусга қарши курашда керак бўладиган тиббиёт анжомлари ва ҳимоя воситалари сотиб олишга сарфланади

1 дақиқа ўқиш42 850 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси коронавирусга қарши кураш учун 1 миллион евро ажратди.

Фото: Getty Images

Mundo Deportivo нашрининг хабар қилишича, хайрия қилинган пуллар Барселонадаги шифохона ва Мессининг ватани Аргентинадаги тиббиёт марказига бўлиб берилади.

Пуллар коронавирусга қарши курашда керак бўладиган тиббиёт анжомлари ва ҳимоя воситалари сотиб олишга сарфланади. Мавзуга доир:  25 март ҳолатига Испанияда COVID-19 вирусини юқтириб олганлар сони 42 мингдан ошди. 2900 нафардан ошиқ одам вафот этган. Аргентинада эса 387 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд қилинган, қурбонлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар