Daryo

Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 145 мингга етди. 5400 дан ортиқ одам вафот этди

Шунингдек, касалланганларнинг 71 мингдан ортиғи даволанишга муваффақ бўлди, 5429 нафари вафот этди

1 дақиқа ўқиш66 788 кўришлар0 изоҳ0

Бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 145 минг кишига етди. Улардан 71 мингдан ортиғи даволанишга муваффақ бўлди, 5429 нафари вафот этди. Бу ҳақда дунё бўйлаб коронавирус ҳақидаги маълумотларни йиғаётган Жон Ҳопкинс университети хабар берди.

Фото: Xinhua

Хитойда сўнгги бир сутка ичида 11 киши янги турдаги COVID-19 коронавирусини юқтириб олди. Уларнинг 4 нафари Хитойда касалланган, қолганлари Италия, АҚШ ва Саудия Арабистонидан келган сайёҳлардир. Қайд этилишича, бошқа мамлакатлардан вирус юқтириш ҳолатлари Хитойнинг ўзида касалланганлар сонидан биринчи марта ошиб кетди. Умумий ҳисобда мамлакатда 80 824 киши касалланган, 3 189 киши вафот этган.

Италияда сўнгги суткада коронавирусдан 250 киши вафот этган. Мамлакат Европада COVID-19 коронавирусига чалинган фуқаролар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар