Daryo

«Арсенал» бош мураббийи ва «Челси» ҳужумчисида коронавирус аниқланди

Коронавирус Премьер Лига грандларига ҳам хавф солишни бошлади

1 дақиқа ўқиш81 146 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

«Арсенал» футбол клубининг бош мураббийи Микель Артета ва «Челси» ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одои коронавирусга йўлиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматлари маълум қилди.

Фото: Getty Images

«Мен ўзимни ёмон ҳис қилганимдан кейин тиббий кўрикдан ўтдим. Бу жуда ажабланарли. Менга рухсат тегиши билан ишга қайтаман», — дейди мутахассис.

Яқин орада Артета билан мулоқотда бўлганлар мустақил изоляцияга олинади. Мураббийлар штабининг бир нечта аъзолари карантинга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Артета мавсум ўртасида истеъфога чиқарилган Унаи Эмерининг ўрнига «Арсенал» бош мураббийи этиб тайинланганди.

Шунингдек, «Челси»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одои ҳам вирусни юқтириб олган.

9 март куни Каллумда тумов аломатлари сезилган ва шундан кейин эҳтиёт чораси сифатида футболчи машғулотларда иштирок этмаган. 12 март куни унинг коронавирусга чалингани маълум бўлган.

Яқин орада Каллум билан мулоқотда бўлганлар мустақил изоляцияга олинади. Қолганлар эса яқин вақт ичида ўз ишига қайтади.

Мавзуга доир:

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар