Daryo

Туркияда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат қайд этилди

Касалликка чалинган шахс — Европага борганида коронавирусни юқтириб олган Туркия фуқароси

1 дақиқа ўқиш145 868 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Туркияда янги турдаги COVID-19 коронавируси билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожага таяниб, Anadolu агентлиги хабар берди.

Фото: AP Photo

Вазирнинг сўзларига кўра, касалликка чалинган шахс — Европага борганида коронавирусни юқтириб олган Туркия фуқароси. «Беморнинг умумий аҳволи яхши. Унинг барча оила аъзолари ва у билан мулоқотда бўлганлар назорат остида», — дейди Кожа.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 113 минг кишидан ошиб кетган. Даволанишга муваффақ бўлганлар 63 578 кишини ташкил этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов эса Ўзбекистонга коронавирус кириб келмаганини маълум қилди. Мавзуга доир: Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Ўртоқлар, бизга — 16-касалхонага иккита коронавирус келди, эҳтиётларингни қилинглар, Тошкентда жуда кўпайиб кетган коронавирус, лекин буни яширишяпти. Икки қават ниқоб тақинглар, кўзларингга кўзойнак тақинглар, чунки коронавирус кўзнинг шиллиқ қаватидан юқади», — деган аудиохабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ушбу маълумот ҳақиқатга зид.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар