Daryo

«Ғишткўприк» назорат-ўтказиш пунктида янги терминал ишга туширилади

Терминал жорий йил декабрь ойи охирига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган

1 дақиқа ўқиш26 528 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Podrobno.uz”

«Ғишткўприк» назорат-ўтказиш пунктида яқин орада янги терминал ишга туширилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси божхона назоратини ташкиллаш бошқармаси бошлиғи Рустам Қобулов маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».

Фото: «Podrobno.uz»

«Ҳозирда амалдаги терминал икки қисмга ажратилган. Бири кириб келаётган, иккинчиси чиқиб кетаётган фуқароларга хизмат қилади. Янги терминал ишга тушганидан сўнг ундан фақат чиқиш учун фойдаланилади ва бу чегарадан ўтиш жараёнини сезиларли равишда тезлашишига олиб келади», — дейди Рустам Қобулов.

Мутасаддига кўра, ҳозирда пост орқали ҳар куни 20-25 минг киши ўтмоқда. Янги терминал ишга тушганидан сўнг унинг ўтказиш имконияти икки баробарга ошади.

Терминал жорий йил декабрь ойи охирига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар