Daryo

Чеченистон парламенти депутатлари Instagram’ни тарк этди

Бу Instagram’да Рамзан Қодировнинг саҳифаси блоклаб қўйилгани сабаблидир

1 дақиқа ўқиш16 952 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Чеченистон республикаси парламенти депутатлари Instagram ижтимоий тармоғини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда қонун чиқарувчи орган матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«Депутатлар корпуси Рамзан Қодировнинг саҳифаси блокдан чиқарилмагунича, ўз аккаунтини ёпишини эълон қилган Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудовни қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь, чоршанба куни АҚШ расмийлари инсон ҳуқуқлари поймол этилишига алоқадор шахслар ўрин оладиган «Магнитский рўйхати»га Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни киритгач, 23 декабрга ўтар кечаси унинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ишлашдан тўхтади.

Instagram’даги аккаунти ўчириб ташлангач, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бошқа ижтимоий тармоқ — Mylistory’га ўтганини эълон қилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар