Daryo

Бухорода маҳаллий Кенгаш депутатлари жиддий танқидга учради

Пешку тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 80 дан ортиқ масала юзасидан маҳаллий давлат органларига аниқ таклиф ва тавсиялар берилди

1 дақиқа ўқиш16 216 кўришлар0 изоҳ0

Бухоро вилояти халқ депутатлари Пешку тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудда турли соҳаларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Архив. Бухоро вилояти. Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Давлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги муҳокамада туман ўз харажатларининг 30 фоизини вилоят бюджетидан ажратиладиган субвенсия ҳисобидан қоплаётгани танқид қилиниб, боқимандалик деб баҳоланди.

Туман даражасида ҳал этилиши лозим бўлган қўшимча иш ўринлари яратиш, кредит ажратиш, дори воситалари нарх-навоси устидан самарали назорат ўрнатиш каби 80 дан ортиқ масала юзасидан тегишли маҳаллий давлат органлари, бошқа ташкилотларга аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Сессияда туман марказий шифохонаси ва кўп тармоқли марказий поликлиникада тор мутахассисликлар бўйича ходимлар етишмаслиги, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда ҳам камчиликлар борлиги таъкидланди. Айниқса, мактаблар хорижий тиллар ўқитувчилари билан етарлича таъминланмагани қайд этилди.

Туманда коммунал тўловлар бўйича қарздорлик масаласини ҳал этиш механизмидан самарали фойдаланилмаётгани, ободончиликка етарли эътибор берилмаётгани, ноқонуний ахлатхоналар пайдо бўлишига йўл қўйилаётгани, янги марказий чиқиндихона муаммоси ҳал этилмаётгани қаттиқ танқид қилинди.

Тадбирда тегишли идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Муаммолар ечимини топишда маҳаллий Кенгаш депутатларида фидойилик ва ташаббускорлик етишмаслиги жиддий танқид остига олинди. Сессияларда кўриладиган масалалар, доимий комиссиялар, партия депутатлик гуруҳларининг фаолият самарадорлигини ошириш, депутатлик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар