• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти учун тарифларни яна ошириш режалаштирилмоқда. “Газета”нинг хабар қилишича, бу ҳақда халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 12 август куни бўлиб ўтган йиғилишида Veolia Energy Tashkent бош директори Севара Пардаева маълум қилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унинг сўзларига кўра, пойтахт аҳолиси базавий тарифнинг атиги 18 фоизини тўлайди, қолгани эса шаҳар бюджетидан субсидиялар шаклида қопланади. Ҳукумат 2030 йилгача иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун субсидияларни босқичма-босқич бекор қилишни режалаштирмоқда. Буни амалга оширишни Молия вазирлиги билан ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 

    Veolia Energy Tashkent келгуси 5 йил ичида тарифларни 100 фоиз истеъмолчилар тўлашига эришишни мақсад қилган.

    “2019 йилда (Veolia билан) давлат-хусусий шериклик дастури тузилганда, ҳар йили камида 30 фоиз ошириш назарда тутилган. Лекин амалда 2022 йилдан эътиборан бошлаганмиз. Ва шунда биринчи марта 2024 йилда 30 фоизга оширишга эришишимиз керак эди. Олдинги йили икки марта 15 фоиздан аҳолига тариф оширилган”, дея эслатган компания раҳбари.

    Унинг аниқлик киритишича, 2025 йилда газ ва электр энергияси тарифлари 1 апрелдан эмас, 1 майдан, иситиш манбалари учун эса 15 июндан оширилган.

    “Бошқа йўлимиз йўқ, уни кўтармасак бўлмайди. Чунки кейинги йилларда қийналиб қолинади, яъни 30 фоиздан эмас, 40−50 фоиздан оширишга тўғри келиб қолади”, деб таъкидлаган Севара Пардаева.

    Маълум қилинишича, 2025 йил 1 октябрдан аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифларни 15 фоизга ошириш таклиф қилинмоқда. Айни пайтда кўп қаватли турар жойларда яшовчи аҳоли учун чакана савдо тарифи 121 617 сўм/Гкални (ҚҚСсиз) ташкил қилади. Таклифлар маъқулланса, нарх 139 минг сўмгача ошади.

    “Шу билан бирга, бизда мана 10 фоиз бўлса ҳам, давлат ва бошқа юридик корхона-истеъмолчиларимиз бор. Биз анализ ўтказдик: бутун республика бўйича шундай ҳолат мавжуд бўлдики, Тошкентдаги тадбиркорлар бутун республикадаги тадбиркорлардан энг паст тарифни тўлаётганини аниқладик”, деди у.

    Унинг тушунтиришича, Тошкент шаҳрида тарифлар табақалаштирилган.

    “Юридик корхоналар тўламаган улушни бюджет корхоналари тўлаб беряпти. Бу ҳам яна давлатнинг елкасига тушаётган юк. Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, бизда давлат корхоналаридаги тариф билан юридик шахслар тарифи ўртасидаги тафовут жуда ҳам каттариб кетган. Бутун республикада бир хил деб ҳисобланади. Мисол учун, 500 000 сўм бўлса, давлат корхонаси ҳам 500 000 сўмдан тўлайди, сартарошхона ҳам 500 000 сўмдан тўлайди, мисол учун, республиканинг бошқа ҳудудларида. Лекин бизда ҳозир тафовут жуда ҳам катта. Ҳозирги жорий тарифимиз бўйича, давлат корхоналари бир гигакалория учун 801 000 сўм тўлайди, юридик шахслар эса 241 000 сўм. Бу дегани, бу давлат елкасига янада катта юк тушаётганидир”,  дея таъкидлади у.

    Унинг сўзларига кўра, давлат корхоналари орасида тижорат тузилмалари ҳам мавжуд. “Улар, мисол учун, нархни оширадиган бўлса, давлат ҳозиргидек тўлаб бермайди. Бу дегани, улар ҳам ўз нархини оширади ва барибир бу юк истеъмолчига боради”, дея қўшимча қилди Пардаева.

    Ўтган йили компания юридик шахслар учун тарифларни 50 фоизга оширишни таклиф қилган, бироқ бу таклиф қабул қилинмаган ва 15 фоиз ошириш билан чекланган.

    “Шунинг асосида йил давомида 75 миллиард [soъm]га яқин йўқотиш бўлди, яъни зарар кўрдик. Энди уни бошқа масалаларни, бошқа харажатларни тартибга солиб амалга оширишга ҳаракат қилдик. Лекин ўша тартибда, яъни йилдан йилга бунақа амалиётни оширадиган бўлсак, бу нотўғри натижага олиб келади, деб ўйлайман. Бу йили яна 50 фоиз ошириш масаласи билан таклиф киритдик, лекин ўшанда маслаҳатлашиб, юридик шахслар учун 40 фоизга, давлат корхоналари учун 19 фоизга ошириш масаласи таклиф қилинди”, деди Veolia Energy Tashkent раҳбари.

    Янги тарифлар тасдиқланса, юридик шахслар учун нарх 342,3 минг сўмгача, бюджет ташкилотлари учун эса 954,3 минг сўмгача ошади.

    13 август, 09:46   Изоҳ (0)   1588
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Финляндияда депутат парламент биносида ўз жонига қасд қилди

    Дунё | 20 август, 00:29

    АҚШ Украинада қўшин жойлаштирмайди — Оқ уй 

    Дунё | 20 август, 00:03

    “Қўллари билан уряпти деб ўйлагандим”: Тошкентда хотинини салкам 20 марта пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 19 август, 23:45

    Ўшда Ўзбекистон—Қирғизистон бизнес форуми бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 19 август, 23:35

    Макрон Путиннинг Украинада “ҳозир тинчликка эришишга тайёр эканлигига” шубҳа билдирмоқда 

    Дунё | 19 август, 23:25

    Колумбияда янги туғилган қизалоққа ChatGPT шарафига исм берилди

    Дунё | 19 август, 23:15

    Трамп Украинадаги тинчлик уни жаннатга етаклаши мумкинлигига умид билдирмоқда 

    Дунё | 19 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.