Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчилар клип томоша қилиб ўтиргани акс этган видео тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида видеолавҳадаги ҳолат Сардоба туманидаги 5-умумтаълим мактабида содир бўлганлиги маълум бўлди.
Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдириб, ушбу ҳолат юзага келишига йўл қўйгани учун синф раҳбари, мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Келгусида бу каби салбий ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида вилоятдаги мавжуд барча умумтаълим мактабларида “Мактаб, ота-она, маҳалла” ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Изоҳ (0)