2024 йилда Ер аҳолисининг сони ўтган йилга нисбатан қарийб 82 миллион кишига кўпайди. Бу ҳақда Германиянинг Жаҳон аҳолиси жамғармасига (Deutsche Stiftung Weltbev lkerung, DSW) таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Ташкилотнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил 1 январга қадар дунёда 8,156 миллиард киши яшайди. Германия аҳолиси бир йил ичида аввалги даражада қолмоқда ва тахминан 84 миллион кишини ташкил этган. Аҳолининг кўпайиши Африкада кузатилган. Экспертлар яқин йигирма йил ичида ушбу қитъада яшовчи одамлар сони икки баравар кўпайишини тахмин қилмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 2037 йилда сайёрамиз аҳолиси биринчи марта 9 миллиарддан ошиши мумкин. Дунё аҳолисининг ўсиши давом этаётган бўлса-да, ўсиш суръати сезиларли даражада секинлашган. Ҳозирги глобал туғилиш даражаси ҳар бир аёлга ўртача 2,2 болани ташкил қилади.
Изоҳ (0)