Daryo

Туркияда суд Истанбул мэрини қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди

Коррупцияда айбланаётган Акрам Имамўғли суд жараёни тугагунига қадар қамоқда сақланади

1 дақиқа ўқиш7 658 кўришлар0 изоҳ0

Туркияда суд 23 март куни Истанбул мэри Акрам Имамўғлини коррупция иши бўйича қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда CNN Турк телеканали хабар берди.

Фото: AP Photo

Маълум қилинишича, у Имамоғли иш бўйича суд жараёни тугагунига қадар қамоқда сақланади. Терговда Акрам Имамўғлидан ташқари 99 нафар гумонланувчига нисбатан жиноий уюшмани бошқариш, унга аъзолик, коррупция, порахўрлик, фирибгарлик, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ва кимошди савдосига коррупциявий аралашув каби айбловлар қўйилган.

Истанбул шаҳри мэри, мухолифатдаги Республика халқ партияси вакили Акрам Имамўғли 19 март куни қўлга олинганди. Бунинг ортидан Туркия шаҳарларида намойишлар авж олди. 22—март куни намойишларга чиққанларнинг 300 нафардан ортиғи қўлга олинди. Эрдўғон Истанбул мэри ҳибсга олиниши сабабли бўлаётган намойишларни кўча террори деб атади. Имомўғлининг қамоққа олинишига қарши акцияларга тақиқлар жорий этилди.

Бундан ташқари, Истанбул университети Имамўғлининг 1990 йилда Кипр шимолидаги хусусий университетдан унинг бизнес бошқаруви факультетига ўтишида йўл қўйилган қонунбузарликларни сабаб қилиб кўрсатиб, дипломини бекор қилди. Туркияда давлат раҳбари лавозими учун курашда фақат олий маълумотли номзодлар иштирок этиши мумкин.

Имамўғли бўлажак президентлик сайловларида Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг асосий рақиби ҳисобланган. Туркия адлия вазири Йилмаз Тунч юз бераётган воқеаларнинг амалдаги президентга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар