АҚШ армиясининг Тинч океани қўмондонлиги вакили Роб Филлипс Nikkei Asia нашрига АҚШ ҳукумати 2024 йилда Ҳинд-Тинч океани минтақасига ўрта масофали ракеталарни жойлаштириш ниятида эканини айтди. Роб Филлипснинг сўзларига кўра, ракеталарни жойлаштириш “Хитойга қарши тийиб туриш сиёсатини кучайтириш”га қаратилган.
Филлипснинг аниқлик киритишича, гап 500 метрдан 2,7 минг км гача бўлган парвоз масофасига эга СМ-6 ракетаси ва Tomagawk қанотли ракетасининг ердаги версиялари ҳақида бормоқда.
Ракеталарнинг жойлашуви санаси номаълум. Бироқ Карнеги Фондининг катта илмий ходими Анкит Панда Nikkei Asia нашрига АҚШ Гуам оролидаги ҳарбий базага ракеталарни жойлаштиришни режалаштираётганини айтди.
Нашрнинг қайд этишича, бу жойлаштириш 2019 йилдан бери, яъни Ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган ядровий кучлар тўғрисидаги шартнома муддати тугаганидан бери биринчиси бўлади.
1987 йилда АҚШ ва СССР томонидан имзоланган ҳужжат томонларни ўрта (1-5,5 минг км) ва ундан қисқароқ (0,5-1 минг км) масофадаги барча баллистик ва қанотли ракета тизимларига эга бўлмаслик, келажакда бундай ракеталарни ишлаб чиқармаслик ёки синовдан ўтказмаслик мажбуриятини юклайди.
Изоҳ (0)