Хитойнинг марказий Шанси провинциясидаги Люьлянь шаҳридаги кўмир заводида юз берган ёнғин оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CCTV хабар берди.
Хабарга кўра, ёнғин 16 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 06:50 атрофида бошланган. Ёнғин Shansi Luliang Lishi District Yongju Coal Co. компаниянинг тўрт қаватли биносида содир бўлган. Бинодан 63 киши эвакуация қилинган, жароҳатланганлар ёниш маҳсулотларидан заҳарланган.
Жабрланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилган. Қутқариш ишлари давом этаётгани сабабли ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин. Ёнғин сабабларига ойдинлик киритилмаган.
Изоҳ (0)