Украина президенти Владимир Зеленский The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида бўлажак қарши ҳужум бутунлай бошқа сценарийлар бўйича амалга оширилиши мумкинлигини айтди.
“Бу қанча давом этишини билмайман, — деди Зеленский. — Ростини айтсам, қарши ҳужум бутунлай бошқача кечиши мумкин. Лекин биз буни амалга ошириш ниятидамиз ва биз тайёрмиз”. Зеленскийнинг қўшимча қилишича, қарши ҳужум Украинага қимматга тушиши мумкин.
Бундан ташқари, Зеленский агар Вилнюсдаги саммитда Киевга НАТОга қабул қилинишга тайёрлиги ҳақида сигнал берилмаса, Украина бу тадбирда иштирок этмаслигини таъкидлади. “Агар Вилнюсда бизга сигнал берилмаса, Украинанинг саммитда бўлишидан маъно йўқ, деб ҳисоблайман”, — деди у.
Изоҳ (0)