Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Damas ва Cobalt тўқнашди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ 21 сентябрь куни соат 19:30 ларда Яккабоғ тумани «Мевазор» МФЙ Мевазор қишлоғи ҳудудидан ўтган М-39 Олмаота—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1182-километрида юз берган.

Ҳайдовчи А.Л. Damas’ни қарама-қарши йўналиш бўйича бошқариб келиб, ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Б.Ш. бошқарувида бўлган Cobalt йўлига чиқиб кетиб, тўқнашган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда машинада бўлганлар аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар