Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 23-турида «Челси» 23 январь, якшанба куни «Тоттенҳэм»ни қабул қилди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлиб дебютида Ҳаким Зиёш майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Тиаго Сильва жамоасининг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ғалабадан кейин «Челси» очколарини 47 тага етказиб олган ҳолда учинчи поғонада бормоқда. «Тоттенҳэм» (36) эса 7-ўринда қолмоқда.

АПЛ

23-тур баҳси

23 январь, якшанба

«Челси» — «Тоттенҳэм» 2:0

Голлар: 1:0 – 47 Зиёш, 2:0 – 55 Тиаго Сильва.

«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Рюдигер, Сарр, Ковачич, Жоржиньо (Канте, 73), Маунт, Зиёш (Сауль, 90+1), Лукаку, Ҳадсон-Одои (Алонсо, 87).

«Тоттенҳэм»: Льорис, Доэрти, Танганга (Скипп, 57), Дайер, Санчес, Дэвис, Сессеньон (Лукас Моура, 56), Хил, Ҳёйбьерг, Уинкс, Кейн, Бергвейн.

Огоҳлантиришлар: Тиаго Сильва (24), Танганга (37), Жоржиньо (42).