• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мароқанд нефть базаси»даги талон-торож ҳолатлари ва нефть маҳсулотларининг ноқонуний сотилиши ортидан 11 нафар ходим ишдан олинди

    «Мароқанд нефть базаси» МЧЖ ва унинг филиалларида коррупция ва талон-торожга қарши профилактик тадбир ўтказилди. Ўрганиш давомида жамиятнинг масъул мансабдор шахслари томонидан юклатилган вазифалар лозим даражада бажарилмагани, молиявий қонунчиликка риоя этилмаслиги ҳамда ташкилотнинг молиявий ҳолатига бефарқлиги оқибатида жиддий молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди.

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Жумладан, нефть базаси ва унинг филиалларига «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» томонидан вақтинчалик масъул сақлашга топширилган жами 23 миллиард 339 миллион сўмлик 3219 тонна автобензин белгиланган тартибда биржа савдолари орқали сотиб олинмасдан, истеъмолчиларга юклаб жўнатиб юборилган.

    Бунинг оқибатида юзага келган нарх тафовутлари орқали нефть базасига жами 2 миллиард 666 миллион сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, товар-моддий қийматликлар, асосий воситалар ва нефть маҳсулотларидан жами 844,5 миллион сўм миқдорида камомадлар аниқланди.

    Таъкидлаш жоизки, айрим масъуллар томонидан нефть маҳсулотларининг ҳисобини юритиш учун мўлжалланган ёқилғи сиғимларининг калибровка жадваллари атайин ўзгартирилиб, камомадлар яшириб келинган.

    Жумладан, Булунғур филиалининг масъуллари томонидан 2020 йил 15 августдан 2021 йил 31 июлгача бўлган даврдаги 2000 куб метр сиғимда сақланиб келаётган Аи-80 К2-Л автобензин маҳсулоти ўлчаш жараёнларида маҳсулотнинг маълум баландлиги (см) бўйича ҳажм (литр) қолдиқлари нотўғри кўрсатилиб келингани оқибатида ҳисобот даври якунларига кўра ўтказиб келинган хатловлар хатолик билан ўтказилган, оқибатда 145 785 литрдан 750 918 литргача номутаносибликлар хатловларда яшириб келинган.

    Нефть маҳсулотларининг сақланиши бўйича ўтказилган ўрганишларда нефть базанинг Булунғур филиалида олиб борилган хатловлар натижасида 308,6 миллион сўмлик 41 296 литр Аи-80 К2-Л автобензини ортиқча экани аниқланган.

    Бундан ташқари, нефть маҳсулотларини асоссиз равишда ҳисобдан чиқариш ва иш ҳақидан бўлган қарздорликлар бўйича жами 453,4 миллион сўм миқдорида молиявий хато-камчиликлар аниқланган.

    Жамият филиаллари автохўжалигининг механиклари ва ҳайдовчилари томонидан жами 148,6 миллион сўмлик 24 223 литр нефть маҳсулотлари асоссиз равишда ҳисобдан чиқарилган. Масалан, жамият автохўжалиги механиги ва ҳайдовчилари ўртасидаги келишув натижасида аслида газ ёқилғиси билан ҳаракатланишда бўлган юк автомашинасига ҳақиқатда бажарилмаган қатновлар бўйича йўл варақалари расмийлаштирилиб, жами 18 933 литр 117,1 миллион сўмлик бензин ёқилғиси маҳсулоти ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.

    Жамият ва унинг филиалларининг қарзи 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра 33 миллиард 384 миллион сўм бўлиб, шундан муддати ўтиб кетган дебиторлик қарздорлиги 19 миллиард 843 миллион сўмни ҳамда бугунги кунда ундириш «умидсиз» (корхоналар ёпилиши, даъво муддатларининг ўтиши ва ҳоказо) бўлган қарздорлик суммаси 14 миллиард 234 миллион сўмни ташкил этмоқда.

    Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилган.

    Ўтказилган ўрганишлар аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш, уларнинг келгусида йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг тегишли департаментлари ва нефть база жамоаси иштирокида «Мароқанд нефть базаси» МЧЖда кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилиш давомида камчиликларга йўл қўйган «Мароқанд нефть базаси» МЧЖнинг жами 11 нафар масъул мансабдор шахси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, 6 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

    Мавзуга доир:

    • Сергелида ширкат раҳбари хонадон эгаларидан ундирилган 431 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди
    • Ўзбекистондаги хорижий корхонанинг бош ҳисобчиси 8,7 млрд сўм маблағни талон-торож қилгани аниқланди

    21.09.2021, 08:08   Изоҳ (0)   17237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳукумат томонидан маймунларга ажратилган маблағ, Венеция кўчаларида сузиб юрган «Нуҳ скрипкаси», Қуръон ўрганаётган кобуллик болалар. 20 сентябрь суратлари

    20.09.2021, 23:55

    Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 7 поғона кўтарилиб, 86-ўринни эгаллади

    20.09.2021, 23:44

    Ўзбекистондаги «Трест-12» қурилиш компаниясининг давлат улушини сотиш учун аризалар қабули бошланди

    20.09.2021, 23:29

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг ўғлига тегишли компания 9,9 млрд сўмлик тендерда ғолиб чиқди

    20.09.2021, 23:13

    Ўзбекистонда сўнгги икки йилда хиёнат туфайли оилавий ажрашишлар икки баробарга ошди

    20.09.2021, 22:58

    Жиззахда 20 ёшли қизни зўрлик ишлатиб Spark’да олиб қочиб кетган шахс қўлга олинди

    20.09.2021, 22:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.