Мутахассислар Android тизимида ишлайдиган қурилмалар учун хавфли бўлган мобил дастурларни аниқлади, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: «Playtech.ru»

Google Play Store’даги иккита дастурда Joker — зарарли жосуслик модули аниқланди. У болалар ва ўсмирларга мўлжалланган Speed Message-Beautiful and cute hamda Botmatic Messages дастурларида мавжуд. Биринчи дастур 10 минг марта юклаб олинган, иккинчиси 1000 нафар фойдаланувчининг смартфонига ўрнатилган.

Дастурлар матнли хабарлар алмашишга мўлжалланган. Joker Google Play Store хавфсизлик чораларини четлаб ўтиб, хакерларга қурилмаларда турли операцияларни бажариш имконини беради.

Ушбу модул хабарларни ўқиш, контактларни ўғирлаш, дастурларни юклаш ҳамда фойдаланувчини пулли хизматларга обуна қилиш имконини беради.

Google вакиллари Play Store’даги зарарли дастурлар мунтазам ўчирилиб борилишини маълум қилган.