Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Президентнинг 19 мартдаги фармонига мувофиқ, бу борада кўплаб имтиёз ва преференциялар белгиланган эди.

26 март, пайшанба куни, ўтказилган видеоселектор йиғилишда Шавкат Мирзиёев бизнес вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда, уларга яна қўшимча енгилликлар бериш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

1 октябрга қадар тадбиркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди.

1 ноябрга қадар коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналар банкрот деб эълон қилинмайди.

Карантин муддати давомида тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган 3 600 дан ортиқ давлат мулки объектлари бўйича ижара ҳақларини ундириш тўхтатилади.

Шунингдек, барча лойиҳалар доирасида инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддатлари 6 ойга узайтирилади.

Бундан ташқари, карантин даврида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш тақиқланади.

Хабар тўлдирилмоқда