Жалақудуқда ҳужжатсиз Spark ҳайдаган 16 ёшли ўқувчи ЙТҲга учраб ҳалок бўлди (видео)
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда «Андижонликлар» Telegram каналида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, туманда яшовчи 9-синф ўқувчиси ҳеч қандай ҳужжатларсиз Spark автомобилини ҳайдаб чиқиб кетган. У бошқарувни эплолмай дарахтга бориб урилган. Авария оқибатида Spark ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида 16 ёшли Муҳаммадали Ҳайдаров кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳалок бўлган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
