• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Кун кўриш эмас, яшаш муҳим». ЎзХДП нимани таклиф қиляпти?

    Ойлик маош инсоннинг турмуш фаровонлиги, яшаш сифатини кўрсатиб берувчи муҳим омил. Ўзбекистонда сўнгги уч йилда юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи сезиларли даражада ошган.Жумладан, юқори ўсиш суръати соғлиқни сақлаш, таълим, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти, саноат, қурилиш соҳаларида яққол кўзга ташланади. Шу қатори тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли тадбиркор, хусусий бизнес эгаларининг ҳам топиш-тутишига янада барака кирмоқда. Бугун тадбиркор, дейилса, юқори даромад эгаси кўз олдимизга келади.

    «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади». Шунинг учун аҳолининг юқори даромад олиши, тадбиркор-у ишбилармонларнинг янги иш ўринлари ташкил этиши, ходимларини юқори маош билан таъминлаши учун қулай шароитлар яратиш бизнинг бош мақсадимиз бўлиши керак.

    Бироқ бугунги бозор иқтисоди шароитида барча тадбиркорлик субъектлари ҳам юқори маош тўланадиган барқарор иш ўринлари ярата олмаяпти. Хусусий корхонада ишлаш деганда баъзида чет элга товар экспорт қилувчи нуфузли фирмада юқори маош асосида фаолият юритиш тушунилса, баъзида барқарор ва турғун бўлмаган иш, мукофот пули ва бошқа имтиёзлар қўлланилмайдиган иш ҳақи, маошнинг мавсум ва сотув ҳажми камайганда пасайиб кетиши каби ҳолатлар кўз олдимизга келади.

    Кичик бизнес субъектларида ишчиларнинг арзимаган маошга кун кечириши ҳолатлари учрамоқда. Масалан, фермер хўжаликларида ерга экин экиб олиш шарти билан, ойликсиз ишлаётганлар, тикув цехларида мавсумига, иш кўламига кўра камгина пулга қаноат қилиб меҳнат қилаётганларни кўришимиз мумкин. Ҳатто баъзи хорижий корхона ва ташкилотлар Ўзбекистонга арзон ишчи кучи манбаи сифатида ҳам қарайди. Тадбиркорлик субъектларида ойликнинг камлигига айрим ҳолларда тадбиркорларнинг кўпроқ фойда олиш учун арзон ишчи кучини қидириши сабаб бўлса, баъзи ўринларда юқори маош тўлаш учун имконият ва шароит етарли эмаслиги, иш ҳақини ошириш учун қўшимча имтиёзлар йўқлиги бунга тўсқинлик қилади.

    Халқ демократик партияси юртдошларимизнинг меҳнати юқори баҳоланиши, меҳнатига яраша ҳақ олиши ва тадбиркорлик субъектларининг ўртача иш ҳақидан юқори маош тўланадиган барқарор иш ўринлари яратишини рағбатлантириш зарур, деган ташаббусни илгари суряпти.

    Жойларда мутасаддилар билан ўтказилаётган сайёр қабуллар чоғида ҳам ойликларни ошириш бўйича кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Хорижий мамлакатларга бориб, мусофирликда турли «қора ишлар»ни қилишга мажбур бўлаётганлар ҳам тўқликка шўхликдан эмас, етишмовчиликдан, топган пули оиласини боқишга етмаганидан кетган. Мурожаатларда шу нарса аён бўляптики, ойлик маоши жилла қурса истеъмол саватчаси — муайян вақт давомида инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини сақлаш учун зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматларнинг энг кам тўплами учун етарли бўлиши лозим. Бу, ижтимоий ҳолатидан қатъий назар, ҳар бир инсоннинг устувор ҳуқуқи эканини асло эсдан чиқармаслик зарур.

    Қолаверса, тадбиркорлик субъектларининг ўзи учун ҳам яхши иш ҳақи таклиф этиш манфаатлидир. Боиси меҳнат бозорида талаб катта бўлган малакали мутахассис арзонгаровга ишламайди. Хизматини профессионаллар бажариши, ишида унум бўлишини истаган тадбиркорлик субъекти ходимларига шунга яраша ҳақ бера олиши зарур. Иш ҳақининг юқори бўлиши аҳолининг моддий шароитини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида ошириш баробарида иқтисодиёт ривожланишига ҳам туртки бўлади.Шуни инобатга олган ҳолда тадбиркорлик субъектларини ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақидан юқори маош тўланадиган барқарор иш ўринлари яратишга рағбатлантириш ниҳоятда долзарб вазифадир.Аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, юқори маошли иш ўринлари билан таъминлаш қандай имтиёзлар асосида амалга оширилишини белгилаш зарур. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этиш лозим:Биринчидан, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдоридан келиб чиқиб, ижтимоий тўловларнинг дифференциал ставкаларини белгилаш. Бунда корхона тўлайдиган ўртача иш ҳақи қанча юқори бўлса, ягона ижтимоий тўлов миқдори шунча пасаяди. Натижада корхоналар имкониятлари доирасида ойликларни оширишга интилади. Ойлик юқори бўлган иш ўринларига рақобат асосида малакали мутахассислар сараланиб боради.Иккинчидан, иш ҳақининг ўртача ҳисобланган номинал миқдоридан паст маош тўлайдиган корхона ва хусусий тадбиркорларга қонунда белгиланган солиқ имтиёзларини қўлламаслик, даромадига эса юқори ставка бўйича солиқ солиш.Ойлиги рўзғор тебратишга етарли бўлган инсон эртанги кунидан кўнгли тўқ, хотиржам яшайди, юрт равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилади, ўзга юртларда ризқ теришни хаёлига келтирмайди. Юқори ойлик таклиф этаётган тадбиркорнинг ҳам фаолияти кенгайиши, малакали ходимлар билан иши илдамлашига шубҳа йўқ.

    Биз мустақил Ўзбекистон халқининг фаровон турмуш кечириши, тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланишини истар эканмиз, аҳолининг юқори даромад олишини таъминлашимиз лозим, деб ҳисоблаймиз.

    Биз ҳар бир шахс муносиб шароитларда меҳнат қилишининг тарафдоримиз!

    Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодларга овоз беринг!

    Саидали Юсупов, ЎзХДП Марказий Кенгаши бош консултанти

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    01.12.2019, 15:00   Изоҳ (0)   33806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Akfa Medline туғма юрак хасталиги билан оғриган болаларга ёрдам берди

    01.12.2019, 10:30

    Автотранспорт хизматлари сифатини яхшилаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда

    01.12.2019, 09:00

    Ўзбекистон Миллий банки жисмоний ва юридик шахслар учун депозитларни таклиф этади!

    30.11.2019, 15:00

    IMZO иссиқликни сақловчи дераза-ромлари – совуқ мавсумдаги савдо етакчиси!

    30.11.2019, 12:00

    Маҳаллий ва хорижий инвесторлар, барча тадбиркорлар диққатига!

    30.11.2019, 11:00

    «Қишлоқ қурилиш банк» Бухоро вилоятига пресс-тур уюштирди

    29.11.2019, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан кўмир етказиб бериш бўйича ўтказган тендери бекор қилинди — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:49

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    “Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:30

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқларни агрегаторлар тўлайди

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:20

    Бокуда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:14

    “Арсенал” “Спортинг” ҳужумчиси билан келишувга эришди

    Спорт | 2 июл, 17:09

    Озарбайжон рус тилидаги мактабларни ёпишни бошлайди

    Дунё | 2 июл, 17:05

    АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида 23 минг долларлик кредит қарзидан қутулди

    Дунё | 2 июл, 16:55

    “Ўзгидромет” июлда энг иссиқ ҳаво кузатиладиган кунларни эълон қилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.