Аввалроқ, гидрометеорология хизмати марказининг маълумотларига асосланиб 2 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан Туркманистон орқали иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кузатилиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон ФВВ мана шундай иссиқ ҳавода аҳолига жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар берди.
ЖАЗIRAМА ИССIQ – бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади.
Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоққа олиб келади. Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.
Жазирама иссиққа тайёргарлик чоралари
Сув захирасини яратиш учун қўшимча идишларга сув тўлдириб қўйинг. Иссиқ кунга мўлжалланган кийимларни, электр маиший ускуналарни (вентилятор, кондиционер) тайёрлаб қўйинг. Агар сиз қишлоқ жойларда истиқомат қилсангиз, соябон, шийпонлар, қудуқлардан, шунингдек деразалар учун қалин пардалардан фойдаланинг. Ичимлик сувидан унумли фойдаланинг.
Жазирама иссиқ ҳароратдан таъсиридан сақланинг. Оч рангдаги, ҳаво ўтказувчи (иложи бўлса пахта хом ашёсидан) кийим ва бош кийимлардан фойдаланинг.
Ёдда тутинки, куйган тана қисми совимайди ва терламайди. Шошмасдан ҳаракатланинг, иложи борича соя жойларда бўлишга ҳаракат қилинг. Пиво ва бошқа алкоголь маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, бу организмнинг умумий ҳолатига салбий таъсир этиши мумкин. Иссиқ кунда шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, қўшимча тузли маҳсулотлар ва мева, сабзавотлардан истеъмол қилинг.
Жазирама иссиқ натижасида офтоб урганда зудлик билан соя жойларда сақланинг, зудлик билан душ қабул қилинг ёки шамол бор жойга ўтинг ва аста-секинлик билан кўпроқ сув истеъмол қилинг. Офтоб урушидан сақланиш мақсадида иложи борича баданингизни совутишга ҳаракат қилинг.
Жазирама иссиқ кунда ёнғин хавфи келиб чиқиши мумкинлигини ёдда тутинг.
ИССIQ КУНДА НИМА ҚИЛИШ КERАК
- Кўпроқ сув ичиш. Тўғри сув ичиш тартиби организм фаолиятини яхши ишлаши ва сув-туз балансини меъёрлаштиришига қулай шароитлар туғдиради. Иссиқ кунда сув истеъмол ҳажмини кўпайтириш керак. Бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Сурункали касаллиги мавжуд бўлса, шифокор тавсиясига риоя қилиш керак.
- Энг иссиқ пайтда - 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмаслик ва айниқса қуёш тагида юрмасликка ҳаракат қилинг. Кунингизни шундай режалаштирин-ки, бу вақтда ёки ишда, ёки уйда бўлинг.
- Кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам равишда тозаланиш баданга эффектив нафас олишга ёрдам беради. Сув хона ҳароратидек бўлиши керак. Муздек сув билан ювиниш эса, тана ҳарорати кескин ўзгариши натижасида пневмония касаллигига олиб келади.
- Албатта, очиқ сув ҳавзаларда чўмилиш мумкин, аммо чўмилиш та’қиқланган ҳавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади.
- Эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилинг. Бундай иссиқ кунда камҳаракатлик гипертония, юрак-томир касалликлари ва тромбоз ривожланишига олиб келади.
- Озиқланиш рационини ўзгартиринг. Иссиқ кунда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилинг. Ёғли сут ва гўшт маҳсулотлар истеъмол қилманг, аммо балиқ ва сабзавотлар маҳсулотларидан воз кечманг. Сутли маҳсулотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим-ки - расталарда қуёш нури тушиб турган ҳамда истеъмолга яроқлилик муддати ўтиб кетган маҳсулотларни сотиб олмаслик керак.
- Албатта таомларни туз билан тановвул қилинг чунки юқори ҳароратда, тананинг терлаши натижасида кўп миқдорда натрий моддаси йўқотилади.
- Синтетик матодан тайёрланган кийимлар киймасликка ҳаракат қилинг.
- Кепка, шляпа ёки панамалар кийишдан уялманг. Чунки офтоб ўриши асосан бош қизиганда содир бўлади.