• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонадаги қонли можарога 30 йил бўлди. Қирғинда Кремлнинг роли қандай бўлган?

    Бундан 30 йил аввал, июнь ойининг 3-санасида Ўзбекистон тарихида бир неча кун давом этган қора кунлар бошланган эди. Ўшанда Фарғона вилоятида маҳаллий халқ билан биз «месхети турклар» дейдиган, ўзларини «аҳиска турклари» деб атайдиган, тарихий илдизи ва эътиқоди ўзбекларга ҳам қардош, ҳам диндош бўлган халқ ўртасида қонли можаро бўлиб ўтган эди. «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош ўша қонли воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Тан олиш керак, ўша можароларда жабр чекканлар асосан месхети турклар бўлди. Чунки сон жиҳатидан оз бўлган турклар ҳеч қачон маҳаллий халққа бас кела олмасди.

    Воқеалар қандай кечганини ёзишдан аввал месхети турклар юртимизга қандай келиб қолгани ҳақида икки оғиз гаплашсак.

    Манфур Сталин 1944 йилда, уруш СССР чегарасидан чиқиб, Шарқий Евпопа мамлакатлари ҳудудига кўчиб ўтиб, мамлакат бироз тинчиганидан кейин бир қанча кичик халқларни «ватанга хиёнат»да айблаб, уларни ўз юртларидан ўзга ерларга бадарға қилиш ҳақида қарорлар эълон қилди. Ўша қарорларга кўра Қримдаги туб аҳоли бўлмиш қримтатарлар, Шимолий Кавказдаги чечен ва ингушлар, Грузиядаги Туркия билан чегарадош бўлган Месхетия ўлкасида яшайдиган месхети турклар ўзлари яшаб турган уйларидан, ватанларидан мажбуран чиқарилиб, бошқа ўлкаларга, асосан Марказий Осиё республикаларига, жумладан, Ўзбекистонга сургун қилинди. Ўшанда қримтатарлар, чеченлар ва ингушларни «немис фашистларига сотилган» деган ёрлиқ билан сургун қилган бўлсалар, месхети туркларни «Туркияга сотилган»ликда айблашди. Бир фактга эътибор беринг: ҳаммаси мусулмонлар, асосий қисми Кавказ халқлари сургун қилинган. Сталиннинг келиб чиқиши грузин эканлигини инобатга олсак, Кавказ халқларини, бунинг устига асосан мусулмонлар ўз уйидан бадарға қилиниши бежизга эмасга ўхшайди. Чунки агар гап биргина сотқинлик ҳақида бўлганида эди, руслар, украинлар, беларуслар орасида ҳам фашистларга садоқат билан хизмат қилган одамлар кўп эди. Генерал Власовни эслайлик. Урушнинг ҳал қилувчи палласида бу рус генерали катта армия билан немислар томонига ўтиб кетган.

    Шундай экан, фикримча, бу ўринда сотқинлик баҳонасида Сталин ўз ғаразлари учун бу миллатларни сургун қилган деган асос ҳақиқатга яқиндир.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Шундан сўнг йўллардаги минг бир азобда қийналган месхети туркларнинг аксарият қисми Ўзбекистонга, Фарғона вилоятига олиб келиб жойлаштирилди. Халқимизнинг аксар қисми ўшанда бу миллатга қўлидан келган барча ёрдамни берган, уруш, қийинчилик давр бўлишига қарамай, бир бурда нонини баҳам кўрган. Орадан йиллар ўтиб, Сталин вафотидан сўнг, 1956 йилда бу халққа ўз ватанига қайтишга рухсат берилди. Кимлардир ортга қайтди. Аммо туркларнинг Месхетияси бошқалар томонидан эгаллаб бўлинган эди. Туркларнинг асосий қисми Ўзбекистонда яшаб қолди; келиб чиқиши ва эътиқоди ўзбеклар билан бир бўлган бу миллат Ўзбекистонда она ватанида яшагандай яшади.

    Энди 1989 йилги фожиага келсак. Ўшанда расмий Москва бу можарога турли сабабларни рўкач қилди. «Ўзбек қизини месхети турклар зўрлаб қўйган», «пивохонада чиққан жанжалдан бошланган», «Бозорда месхети турк ўзбек аёлини ҳақорат қилган» ва бошқа кўплаб сабаблар келтирилди. Аммо кейинчалик маълум бўлдики, тобора парчаланиб, тарқаб кетиши аниқ бўлиб бораётган СССРнинг ўша даврдаги раҳбарлари ўша пайтда турли республикаларда можаролар чиқариб, шу йўл билан Иттифоқни сақлаб қолиш пайида бўлган.

    Ўзбекистонда месхети турклар ва маҳаллий халқ ўртасида;

    Қирғизистонда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида;

    Озарбайжонда Тоғли Қорабоғда озарбайжонлар ва арманилар ўртасида;

    Грузияда грузинлар ва абхазлар, грузинлар ва осетинлар ўртасида;

    Молдовада, Днестбўйида руслар ва молдаванлар, гагаузлар ва молдаванлар ўртасида.

    Бу можароларнинг ҳаммасида Кремлнинг ҳиссаси бор эди ва уларнинг режалари Москвада тузилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Устоз ёзувчи Тоҳир Малик домла ўзининг «Мурдалар гапирмайдилар» номли романида Фарғонадаги можаронинг бошланишида Москванинг ҳиссаси қандай бўлганини қисман очиб берган. Шунингдек, кейинчалик СССР тарқаб кетиши ортидан нафақат Фарғонадаги, балки юқорида келтирганим собиқ Иттифоқнинг турли ҳудудларидаги кўплаб можароларни расмий Москва уюштирганини исботловчи кўплаб далиллар юзага чиқди. Ўшанда Москванинг бундай ўйинларида иштирокчи бўлганлар режалар Москвада ишлаб чиқилганини ошкор этди.

    Аммо ўшанда Фарғона вилоятида «месхети турк ўзбек қизини зўрлабди» ёки шунга ўхшаш ёлғон гапларни эшитган, Москвадан келиб 1–2 ўзбекни ўлдириб, туркларга ёпиштирилганини англаб етмаган маҳаллий аҳолини тўхтатиш қийин эди.

    Кўзи қонга тўлган ўзбек йигитлари қаерда месхети турклар яшайдиган хонадон бўлса бостириб кириб, уларга нисбатан нима зўравонликлар бўлса қилди. Охири Фарғонага ҳарбий бўлинмалар ташланди. «Мана биз одил давлатмиз» дегандай, улар ўзларича месхети туркларни уйларини қўриқлади. Можаро режаси Москвада тузилганига яна бир исбот шуки, ўшангача содир бўлган можароларни ими-жимида ёпиб келган Москва Фарғонадаги фожиани суратга олиб, телевидениеда кўрсатиш учун марказий телевидениядан бир нечта оператор ва мухбирдан иборат бутун бошли гуруҳни юборган ва ҳар куни неча мартадан «оловли нуқта»дан «ўзбекларнинг қонхўрлиги», «ўзбекларнинг зўравонлиги» ҳақида репортажлар бериб борилган эди.

    Тўполонлар турклар юртимиздан олиб чиқиб кетилиши билан тугади.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Москвадаги марказий телевидение кўрсатган лавҳалардан фарқли равишда, хориж медиасига интервью берган месхети турклар ҳаммаси тушунарсиз тарзда бошлангани, бошида ўзбеклар билан можаро чиққанига ишонмаганлари ва бир-бирларидан «балки руслар билан можаро чиққандир» деб сўраганлари, чунки унгача ўзбеклар билан ҳеч қачон келишмовчилик юз бермагани, ўзбеклар ва турклар илдизан ва эътиқод жиҳатдан яқин бўлганларини, ҳатто қуда-анда тутиниб кетганлари, шу учун ўзбекларнинг месхети туркларга қарши кўтарилганларига ишонмаганларини ҳикоя қилганлар.

    Орадан йиллар ўтиб, ўз ватанига сиғмаган месхети турклар дунё бўйлаб тарқаб кетди. Уларнинг бир гуруҳи БМТ дастури бўйича АҚШга кўчирилди. Бир қисми Туркияга кетди. Асосий қисми Россияга кўчирилди. Шунча можарога қарамай, бир қисми «ватаним Ўзбекистон, ўлсам қабрим шу ерда бўлсин» деб Ўзбекистонда қолди. Бугунги кунда улар юртимизда маҳаллий халқ билан бир оила бўлиб, ўз уйларида яшагандай яшаяпти. Энг муҳими, бугун месхети туркларнинг ҳаммаси ўша қонли воқеаларни расмий Москва уюштирганини, ўзбеклар ва турклар эса вазият қурбони бўлганини билади. Шу учун ҳам бугун месхети турклар дунёнинг қаерида яшашидан қатъий назар Ўзбекистонни ҳурмат ва соғинч билан тилга олади ҳамда «иккинчи ватанимиз» деб атайди. Буни ижтимоий тармоқларда, интернет сайтларда месхети турклар Ўзбекистон шарафига ҳурмат билан ёзаётган битиклардан ҳам билса бўлади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    04.06.2019, 21:24   Изоҳ (0)   278642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Суриядаги қурол-яроғларга зарба берди

    Дунё | 4 июн, 09:26

    Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча “Афросиёб” рейслари қўйилади 

    Ўзбекистон | 4 июн, 09:22

    Ўзбекистон йўлларида сунъий интеллектга асосланган ҳаракатни бошқариш тизимлари жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 июн, 09:15

    Аббосбек Файзуллаев: “Кубок ютиш — муҳим ўйин олдидан яхши кайфият беради”

    Спорт | 4 июн, 09:07

    Украинанинг “Ўргимчак тўри” операцияси урушларнинг келажагини ўзгартириб юбориши мумкин — Axios

    Дунё | 4 июн, 08:48

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.