Daryo

Humo Arena очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этади

Очилиши маросими 15 мартга мўлжалланган

1 дақиқа ўқиш60 018 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sputnik

15 март куни Humo Arena муз саройи очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Бу ҳақда муз саройи маъмурияти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Sputnik

Шунингдек маросимда ҳукумат ва парламент вакиллари, вилоят ҳокимлари, маданият ва фан арбоблари, Ўзбекистоннинг етакчи спортчилари, паралимпия ўйинлари чемпионлари, дипломатик корпус вакиллари, спорт мактаблари ҳамда меҳрибонлик уйлари болалари ҳам иштирок этади.

Тантанали очилиш маросимида меҳмонлар эътиборига лазер шоу ҳамда 3D анимация, «Қарсилдоқ» спектакли ва мусиқали шоу дастури ҳавола этилади.

Тадбирда шунингдек, ҳоккей бўйича Олимпиада чемпиони Павел Буре, олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Валерий Каменский ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар