Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Американинг ракетага қарши мудофаа тизими Patriot’ни харид қилиш учун музокаралар бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Америкаликлар Patriot тизими билан 2 йил олдин юзага келган муаммолар ҳақида ёзган хатимизга ижобий жавоб берди ва музокаралар бошланди», — дейди Чавушўғли.Чавушўғлининг бу баёнотига 1 март куни Bloomberg нашри Туркия АҚШнинг таклифини қабул қилишдан бош тортгани ҳақида ёзган хабари сабаб бўлган.
Хабарда айтилишича, АҚШ маъмурияти Анқарага 15 февралгача бўлган вақт мобайнида Patriot бўйича таклиф берган. Кейин эса тизимни тезроқ етказиб беришни ваъда қилиб, кўп миллиардлик шартномани нархини яна ошириб юборган.
Бунга жавобан Туркия АҚШнинг таклифини қабул қила олмаслигини айтган.
Натижада музокара тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)