Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззахга кўчириш ҳақида таклиф юзасидан Sputnik Ўзбекистон агентлиги сўров ўтказди.

Фото: Trend

Фото: Trend

Сўровда 649 киши иштирок этди. Натижаларга кўра, 50 фоиздан ортиқ киши мамлакат пойтахтини Жиззах шаҳрига кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деган бандга овоз берган. Кўпчилик бу ташаббусни бюджет маблағини бекорга сарфлаш дея баҳолаган.

13 фоиз киши пойтахтни республиканинг жўғрофик марказида ташкил қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

Сўровда қатнашганларининг 17 фоизидан кўпи Самарқандга пойтахт мақомини қайтаришга овоз берган. Айнан Самарқанд шаҳри XIV асрда Амир Темир давлатининг пойтахти, 1925—1930 йилларда эса Ўзбекистон ССР пойтахти бўлган.

Сўровда қатнашганларнинг 10 фоизига яқин қисми Ўзбекистон пойтахтини янги жойда ташкил қилишга овоз берган.

Шунингдек, 9 фоиздан ортиқ киши «ҳукумат бунга бормайди» деган бандга овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ёзувчи Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон пойтахтини Жиззахга кўчириш ҳақида таклиф берганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди