Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Боруссия Дортмунд» клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс Дортмунднинг 2018 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди. Бу ҳақда RuhrNachrichten нашри хабар берди.

Фото: «RuhrNachrichten.dе»

Фото: «RuhrNachrichten.dе»

RuhrNachrichten ўқувчилари ҳамда «Радио 91.2» тингловчилари орасида сўровнома ўтказилди. Унда 11 300 га яқин овоз берувчилар қатнашди.

Сўровнома якунига кўра, Ройс 51,9 % овоз тўплади. Кейинги ўринларни академик эшкак эшиш бўйича олимпиада чемпиони Рихард Шмидт (25,1%) ва енгил атлетикачи Муҳаммад Моҳумед (23%) банд қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Марко Ройс 19 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” бош ҳисобчи ўринбосари 15 минг доллар пора билан қўлга тушди
Иқтисодиёт
Февралда Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?
Спорт
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон терма жамоаси Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлуб этди