Янги йил байрами нишонланганидан сўнг 1 январь куни ўзининг шаҳардан ташқаридаги уйида қўшиқчи Крис Кельми вафот этди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Унинг ёши 63 да эди.
Крис Кельми (ҳақиқий исми Анатолий) — совет ва россиялик қўшиқчи, композитор ва созанда эди. Унинг хит тароналари россияликларнинг бир неча авлодига машҳурдир. Қўшиқчининг «Замикая круг», «Усталое такси», «Ночное рандеву» ва бошқа тароналари жуда машҳур саналади.