Буюк Британияда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг никоҳ тўйи вақтида тушган сурати акс этган Рождество откриткаси чиқарилди. Жуфтликнинг мазкур сурати никоҳ маросимининг ёпиқ қисмида олинган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Суратда қироллик жуфтлиги никоҳ маросими вақтида уюштирилган мушакбозликни томоша қилаётган ҳолатда орқа томондан акс этган.
Хабар қилинишича, суратнинг муаллифи Крис Аллертон ҳисобланади.
Изоҳ (0)