Фарер оролларидаги бино Скандинавия фирмаси — Henning Larsen томонидан лойиҳалаштирилган. У худди дарёни кесиб ўтаётгандек қурилган, деб ҳикоя қилади TJournal.
Ноодатий бино ичида Эйстур муниципалитети маъмурияти жойлашган, аммо уни оддий кўприк сифатида ҳам ишлатиш мумкин. Бино томида пиёдалар учун ўтиш жойи мавжуд.
Унда бир қанча иш жойлари ва ойналаридан дарё кўриниб турадиган мажлислар зали ҳам мавжуд.
Бино дизайни устида эса аввалари Исландиянинг Рейкьявик шаҳридаги конференс-марказда хизмат қилган Эсбьерн Якобсен иш олиб борган. Архитекторнинг сўзларига кўра, у оролдаги қадимий биноларга тақлид қилишни истамаган, бироқ уларнинг ғояларини қайта кўриб чиқишни режалаштирган.