Хитойлик қиз Цянь Хонгяннинг ҳаётдаги шиори «Бўш келма» бўлган. Қизнинг мураккаб тақдири кўплаб имконияти чекланган кишилар учун илҳом манбаси бўлиб хизмат қилган. Қиз оёқларидан ажралган бўлса ҳам, бу унга спортда юксак натижаларга эришишга ҳалақит бермаган, деб ҳикоя қилади AdMe.
Цянь Хит0йнинг Юньнань провинциясида туғилган. У тўрт ёшида даҳшатли ЙТҲга учрайди, натижада икки оёғидан ҳам ажралади. Қизнинг оиласи жуда ночор аҳволда яшаган, шунинг учун протез сотиб олиш ҳақида орзу ҳам қила олмаган.
Дастлаб қизнинг ота-онаси уни кўтариб юрган, бироқ мураккаб вазиятнинг ечимини Цяннинг бобоси топган. У қариндошлариникига борган вақтда ҳовлида баскетбол тўпини кўриб қолган. Тўпни олиш учун рухсат сўраб, уни кесган ва устига неварасини ўтқизган ҳамда қўлига қурилишда ишлатишга мўлжалланган иш қуролини берган.
Цяннинг бу «протез»даги сурати Хитой ОАВларида оммалашиб кетган. Журналистлар қизни «баскетбол тўпидаги қиз» деб атаган. Қизнинг мактабигача етти дақиқада пиёда етиб олиш мумкин бўлган, бироқ Цянь у ерга етиб бориш учун бир соат сарфлаган, бироқ унинг иродаси мустаҳкамланган. Беш йил ичида Цянь саккизта баскетбол тўпини ишлатган.
2007 йилда ҳукуматнинг кўмаги билан қиз протез олди. Қизнинг протездаги биринчи қадамларини кўплаб маҳаллий ОАВлар ёритган. 2008 йилда Цянь Хитойда бўлиб ўтган Параолимпиада ўйинларини диққат билан кузатган. Ўшанда Цянни сузиш билан шуғулланиш ва ана шу халқаро мусобақаларда иштирок этииш иштиёқи ёндирган.
Цянь 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтган Параолимпияда ўйинларига йўлланма ола олмаган, бироқ у сузишдан воз кечмаган ва машғулотларни давом эттирган. 2013 йилнинг сентябрь ойида қиз янги протез олган.
У ҳар куни тахминан 10 километр сузган. Цянь маҳаллий ва миллий даражадаги турли мусобақаларда қатнашган, бироқ бирор марта медални қўлга киритмаган. 2016 йилда Цянь Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Параолимпиада ўйинларига таклиф қилинган.
Мусобақада у совринли ўринни қўлга кирита олмаган бўлса ҳам, энг яхши ўнталикдан жой олган. Цянь 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Параолимпиада ўйинларида иштирок этиш умидини йўқотмади. У ҳозир 21 ёшда ва машғулотларини ҳамда кейинги халқаро мусобақага тайёргарликни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)