ИШИД террорчиси томонидан Афғонистон пойтахтидаги рўйхатга олиш маркази яқинида амалга оширилган ҳужум оқибатида 57 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 100 дан ортиқ одам яраланган. Қурбонлар сони ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни Кобулда Дашт-е-Барчи туманидаги сайловчиларни рўйхатга олиш маркази яқинида террорчи худкуш камарини ишга туширган. Аввалроқ 48 кишининг ҳалок бўлганлиги хабар қилинган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)