Европага ёпирилган қор бўрони Франция, Испания, шунингдек, Босния ва Герцеговинани қоплаб олди. «ТАСС» Франция ва Испаниядаги ҳолат акс этган суратларни тақдим этди.
Франциянинг 14 та департаментида қор ва совуқ сабабли метеохавфлиликнинг апелсинранг даражаси жорий қилинган. Ноқулай об-ҳаво сабабли Эйфел минораси ташриф буюрувчилар учун ёпилган.
Испания давлат метеорология агентлиги ноқулай об-ҳаво сабабли хавфлиликнинг сариқ ёки апелсинранг даражасини жорий қилган, 355 та йўлда ҳаракат қийинлашган, 60 та трасса ёпилган, яна 110 та автомобиль сирғалишга қарши махсус занжирлардан фойдаланишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)