Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шундай мамлакатлар борки, у ерда аэропорт мавжуд эмас. Insider Pro шу каби мамлакатлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Ватикан — майдони 0,44 гектарга тенг бўлган Рим марказида жойлашган мамлакат. У ерда аэропорт мавжуд эмас — аммо Италия пойтахтидан Ватиканга бир зумда етиб олиш мумкин.

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro

Сан-Марино — 33 миндан ортиқроқ аҳолига эга ушбу мамлакат ҳудудини Италия тўлиқ ўраб туради ва у Федерико Феллини номидаги халқаро аэропортдан атига 15 километр нарида жойлашган.

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro

Монако — энг митти мамлакатлар қаторида 2-ўринда туради. Аҳолиси 38,5 мингга тенг. Мамлакатга ташриф буюриш учун аввалига  Aéroport Nice Côte d'Azur халқаро аэропортига учиб келиш керак, ундан Монакогача машинада 25 дақиқада етиб олса бўлади.

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro

Қизиқ жиҳати, рўйхатдан ўрин олган Науру ва Тувалунинг хусусий аэропортлари мавжуд, бешинчи ва олтинчи ўриндагиларда эса йўқ.

Лихтенштейнга Швейцария пойтахтидан 38 километр узоқликдаги «Альтенрайн Санкт-Галлен» аэропорти орқали келинади.

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro

Андоррада ҳам худди шундай — бу ерга мамлакатдан 40 километр наридаги давлатлар орқали келинади. Пириней водийсидаги тоғ тизмаларига учиш-қўниш майдончасини қуриш осон бўлмаганлиги сабаб, бу ерга Испания ёки Франция орқали келиш мумкин. Андорра пойтахтига элтувчи эса энг қулай йўл — Испаниядаги «Жирона — Коста-брава» аэропорти.

Фото: Insider Pro

Фото: Insider Pro

Фаластин ҳудудида ҳам аэропортлар мавжуд эмас, бироқ Исроилнинг «Бен-Гурион» халқаро аэропорти Вифлеемдан 42 километр узоқликда жойлашган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди