Нидерландиянинг жанубидаги Гемерт шаҳрида 3D-принтерда яратилган кўприк фойдаланишга топширилди. 8 метрли маҳсулот BAM infra компаниясининг буюртмасига асосан Эйндховен техника университети лабораториясида тайёрланди, деб хабар берди TJournal.
Ушбу конструкция уч ой давомида 800 та темир-бетон қатламларидан тайёрланди. Кўприк 40 та юк машинасининг оғирлигидаги юкни кўтаришга қодир, бироқ ундан фақатгина велосипед ва пиёдалар фойдаланади. Компаниянинг маълум қилишича, ушбу конструкцияни тайёрлашда оддий кўприкни қуришда ишлатиладиган ресрусларга нисбатан «анча кам» сарфланган.
БАМ Инфра ушбу кўприкни «3D-принтерда чоп этилган биринчи кўприк» дея атади. Аслини олганда ушбу турдаги кўприкларни яратишни йирик компанияларга 3D чоп этиш хизматларини таклиф этадиган МХ3D стартапи ходимлари таклиф этишган эди.
Изоҳ (0)