АҚШнинг шарқий соҳилига «Харви» довули яқинлашмоқда. У Саффир–Симпсон шкаласи бўйича учинчи даражага етиши кутилмоқда. Агар бу тахмин ўзини оқласа, «Харви» охирги 12 йил ичида АҚШга ёпирилган энг шиддатли довул бўлади.
«Харви»нинг асосий зарбаси Техас штатига тўғри келиши кутилмоқда; довул яқинлашаётган туманлардан ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди; нефтни қайта ишловчи корхоналар фаолияти тўхтатилди. Қолишни истаган одамлар сув, айнимайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи эҳтиёж молларини захира қилиб қўймоқда.
Ҳозир «Харви» Атлантика океани устида. Довул кўламини яхшироқ тасаввур қилиш учун Meduza унинг фазодан олинган видео ва фотосуратларини жамлади.
30-second imagery of rapidly intensifying Hurricane #Harvey from GOES-16. pic.twitter.com/b8CFxJdgQD
— NWS Eastern Region (@NWSEastern) August 24, 2017